Live
5
Ўзбек

FIFA АҚШдаги жаҳон чемпионатидан рекорд даражада даромад қилди

Футбол
28 октябр, 14:10
2026 йилги жаҳон чемпионатида ўйинлар сони 64 тадан 104 тага оширилди.
FIFA АҚШдаги жаҳон чемпионатидан рекорд даражада даромад қилди
Фото: Getty Images

FIFA 2026 йилги жаҳон чемпионати ўйинларига чипталар сотишдан тахминан 4,49 миллиард евро даромад олди. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.

Манбага кўра, бу кўрсаткич Қатарда ўтказилган 2022 йилги жаҳон чемпионатидаги чипта савдосидан тушган даромаддан беш баравардан кўпроқдир.

Чипта савдосидан тушган маблағ FIFA’нинг 2,96 миллиард евролик дастлабки прогнозидан ҳам анча юқори бўлди. Натижада ташкилотнинг жаҳон чемпионатидан олган умумий даромади 13,47 миллиард еврога етди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида ўйинлар сони 64 тадан 104 тага оширилди. Даромаднинг кескин ўсишига асосан чипталар нархини талабга қараб ўзгартириш сиёсати ва ташкилотнинг расмий платформасида қайта сотилган чипталар учун ундирилган 30 фоизлик комиссия ҳам таъсир кўрсатган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар