Live
9
Ўзбек

«ПСЖ» Мазага жиддий қизиқиш билдирмоқда

Футбол
28 октябр, 13:28
«Байер» раҳбарияти футболчи билан хайрлашиш ниятида эмас.
«ПСЖ» Мазага жиддий қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«ПСЖ» клуби қишки трансфер ойнаси олдидан «Байер» ҳужумкор яримҳимоячиси Иброҳим Мазага жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манбага кўра, 20 ёшли футболчининг вакиллари Париж клубининг унга бўлган қизиқиши ҳақида аллақачон хабардор қилинган. «ПСЖ» раҳбарияти Мазани ўзининг трансфер шорт-листига киритган. Парижликлар уни оғир жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан Хвича Кварацхелиянинг эҳтимолий ўринбосари сифатида ҳам кўриб чиқмоқда.

Шу билан бирга, «Байер» раҳбарияти хотиржамликни сақламоқда ва футболчи билан хайрлашиш ниятида эмас. Леверкузен клуби Мазанинг шартномасини 2030 йилдан кейинги муддатгача узайтиришни ҳамда унинг маошини оширишни режалаштирмоқда. Чунки жамоа раҳбарияти Мазани клубнинг келажаги учун муҳим футболчилардан бири деб ҳисоблайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар