«ПСЖ» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопесни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, парижликлар раҳбарияти испаниялик 23 ёшли яримҳимоячининг трансфери бўйича «кўк-анорранглилар»га таклиф тайёрламоқда.
Шунингдек, Лопес хизматига «Арсенал» ва «Челси» клублари ҳам кузатиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лопеснинг «Барселона» билан шартномаси 2031 йилгача амал қилади. Унинг трансфер қиймати 110 миллион еврони ташкил этади.
Аввалроқ «Челси»нинг қанот ҳужумчиси Эстевао Вилян «ПСЖ» эътиборига тушгани ҳақида хабарлар тарқалганди.