Live
9
Ўзбек

Ямалнинг тоғаси: «Агар футболни яхши кўрсангиз, Кейн эмас, Ламинни кўришга борасиз»

Футбол
27 октябр, 13:04
«Барселона» яримҳимоячисининг тоғаси «Олтин тўп» сўровномаси натижалари борасида норозилигини билдириб ўтди.
Ямалнинг тоғаси: «Агар футболни яхши кўрсангиз, Кейн эмас, Ламинни кўришга борасиз»
Фото: Gettyimages

«Барселона» яримҳимоячиси Ламин Ямалнинг тоғаси Абдул «Олтин тўп» сўровномаси натижалари борасида норозилигини билдириб ўтди.

- Ламин дунёнинг энг яхши футболчиси эди. Буни ҳамма билади. Агар сиз футболни яхши кўрсангиз, унда Ҳарри Кейнни эмас, Ламиннинг ўйинини томоша қилгани борасиз. Ламин жаҳон чемпионати, Ла Лига ва Суперкубокни қўлга киритди. У ақл бовар қилмас мавсум ўтказди. Бошқа ҳеч ким ура олмайдиган голларни урмоқда. Унда барчаси бор. Ламин эндигина 19 ёшда. У ҳали 5 та «Олтин тўп»ни ютади!» - дея Абдул сўзларидан иқтибос келтиради The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» 2026 йилда Ҳарри Кейнга насиб қилди. Сўровномада иккинчи ўрин Килиан Мбаппега насиб қилган бўлса, Ямал кучли учликни якунлаб берди.

Бугунги янгиликлар