Live
2
Ўзбек

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Ямалнинг «Олтин тўп» учун курашдаги омадсизлигига муносабат билдирди

Футбол
27 октябр, 11:29
Луис де ла Фуэнте «Олтин тўп» соврини сўровномаси натижалари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Испания миллий жамоаси бош мураббийи Ямалнинг «Олтин тўп» учун курашдаги омадсизлигига муносабат билдирди
Фото: Gettyimages

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте «Олтин тўп» соврини сўровномаси натижалари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Барселона» 19 ёшли вингери Ламин Ямал соврин учун асосий даъвогарлар қаторида тилга олинганига қарамай, якунда «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳамда Мадриднинг «Реал» жамоасидан Килиан Мбаппега имкониятни бой берди.

«Ламин ҳали жуда кўп «Олтин тўп» совринларини ютади. У хотиржам бўлиши мумкин. Биз ҳаммамиз унинг кимлигини ва қандай салоҳиятга эгалигини биламиз», – дея де ла Фуэнте сўзларидан иқтибос келтиради The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада ўтган жаҳон чемпионатида Ямал Испания миллий жамоаси сафида чемпионликни қўлга киритди. «Барселона» билан эса вингер Ла Лига ғолиблигини нишонлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Испания
Бугунги янгиликлар