Live
3
Ўзбек

Кейн АПЛга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Футбол
27 октябр, 10:40
«Бавария» ҳужумчиси ҳозирча Англияга қайтишни режалаштирмаётганини, Мюнхендаги ҳаётидан мамнун эканини айтди.
Кейн АПЛга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди
Foto: Getty Images
25.10.2026 FT Бундеслига Германия Фрайбург Фрайбург 1 : 3 Бавария Бавария

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Англия Премер-лигасига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Ундан АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар Алан Ширернинг рекордини янгилаш учун Англияга қайтишни режалаштираётгани сўралди.

«Ҳозир эмас, аниқроғи, ҳозирча бундай режам йўқ. Мюнхендаги ҳаёт менга жуда ёқади. «Бавария» — буюк клуб. Бизда ажойиб жамоа ва зўр мураббий бор. Шу сабаб ҳозир бутун эътиборимни айнан шу ерга қаратганман», — дея Кейннинг сўзларини келтиради Гоал портали.

Англиялик ҳужумчи АПЛда жами 213 та гол урган. Ушбу кўрсаткич бўйича ундан олдинда фақат Алан Ширер бормоқда. Собиқ ҳужумчи Премер-лигада 260 та гол муаллифи ҳисобланади. Демак, Кейн рекордни янгилаш учун яна 48 та гол уриши керак.

Маълумот учун, Ҳарри Кейн «Бавария» сафида 2023 йилнинг ёзидан буён тўп тепмоқда. Ҳужумчи Германия клубига «Тоттенҳэм»дан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябр куни бўлиб ўтган «Олтин тўп» топшириш маросимида Ҳарри Кейн ғолиб деб топилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фрайбург Фрайбург
  • Бавария Бавария
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар