Live
3
Ўзбек

Бундеслига. «Бавария» «Фрайбург»дан устун келиб, 1-ўринга қайтди

Футбол
25 октябр, 14:28
Мюнхен клуби «Боруссия Д» билан тенг очко жамғарган.
Бундеслига. «Бавария» «Фрайбург»дан устун келиб, 1-ўринга қайтди
Foto: Bayern Munchen
25.10.2026 FT Бундеслига Германия Фрайбург Фрайбург 1 : 3 Бавария Бавария

Германия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Бавария» сафарда 3-ўриндаги «Фрайбург» устидан ғалаба қозонди. Беллашувдаги барча голлар меҳмонлар футболчилари ҳисобига ёзилди.

Компани жамоаси очколарини 17 тага етказиб, қўшимча кўрсаткичларга кўра «Боруссия Д»ни (17, 2-ўрин) ортда қолдирган ҳолда пешқадамга айланди. «Фрайбург» 13 очко билан 3-поғонада қолди.

Бундеслига. 7-тур
Фрайбург — Бавария 1:3

25 октябр, «Европа-Парк»
Голлар: Бишоф (82, автогол) — Упамекано (16), Гнабри (42), Олисе (90+5).
Фрайбург — Бэкҳаус, Сузуки, Бесте (Ирие, 63), Гинтер, Линҳарт (Розенфелдер, 77), Макенго, Остергаҳе (Ямамото, 58), Трой, Ҳолер (Матанович, 58), Шерҳант (Грифо, 77), Эггештайн.
Бавария — Урбиг, Станишич (Буй, 61), Та, Упамекано, Браун (Дэвис, 73), Бишоф, Лаймер, Карл (Ито, 86), Олисе, Гнабри (Сайбари, 61), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Ҳолар (25), Бесте (55), Та (65), Эггештайн (85).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фрайбург Фрайбург
  • Бавария Бавария
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар