Live
3
Ўзбек

Оғир атлетика. Ўзбекистон жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум

Бошқалар
25 октябр, 12:55
Турнир Хитойда бўлиб ўтади.
Оғир атлетика. Ўзбекистон жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум
Foto: Olympic uz

Хитойнинг Нинбо шаҳри 27 октябр — 8 ноябр кунлари оралиғида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинларининг дастлабки йирик очколари ўйналадиган ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 500 нафардан зиёд атлетлари қаторида Ўзбекистон жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун баҳс олиб боради. Мусобақада қатнашадиган таркиб билан танишинг:

Эркаклар:
-65 кг: Адҳамжон Эргашев
-85 кг: Сарварбек Зафаржонов
-95 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-110 кг: Акбар Жўраев
+110 кг: Шарофиддин Амриддинов

Аёллар:
-53 кг: Нигора Абдуллаева
-86 кг: Ригина Адашбаева
-86 кг: Нигора Сувонова

Бугунги янгиликлар