Live
10
Ўзбек

А Серия. 8 та гол урилган баҳсда «Аталанта» ва «Фрозиноне» дуранг ўйнади

Футбол
25 октябр, 12:24
    1
Бергамода кечган сермаҳсул баҳсда жамоалар ғолибни аниқлай олмади — 4:4.
А Серия. 8 та гол урилган баҳсда «Аталанта» ва «Фрозиноне» дуранг ўйнади
Foto: Getty Images
25.10.2026 FT Италия А серияси Аталанта Аталанта 4 : 4 Frosinone Frosinone

Италия чемпионатининг 8-турида «Аталанта» ўз майдонида «Фрозиноне» билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади. Меҳмонлар Романо Шмиднинг 1-дақиқадаги голи билан ҳисобни очди. 14-дақиқада Никола Крстович мувозанатни тиклади, аммо уч дақиқа ўтиб Шмид дубл қайд этиб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди.

33-дақиқада Эдерсон пеналтидан гол урди, танаффус арафасида эса Крстович ўзининг иккинчи голини киритди. Иккинчи бўлим бошида Жакомо Кало ҳисобни тенглаштирди, 50-дақиқада Элиф Элмас мезбонларни яна олдинга олиб чиқди. Бироқ 82-дақиқада Алекса Терзич «Фрозиноне»га дурангни тақдим этди.

А Серия. 8-тур
Аталанта — Фрозиноне 4:4
Голлар:
Крстович 14, 45, Эдерсон 33 (пен.), Элмас 50 — Шмид 1, 17, Кало 48, Терзич 82.

Аталанта: Карнесекки, Белланова (Бернаскони, 29), Кристенсен, Обрич, Заппакоста, Роу (Залевски, 62), Гаэтано (Пашалич, 62), Де Кетеларе (Самаржич, 77), Эдерсон, Элмас, Крстович (Скамакка, 77).

Фрозиноне: Палмисани, Габриеле Бракалия (Терзич, 46), Читтадини (Монтеризи, 75), Оёно (Энцо Тчато Мбиайи, 89), Габриеле Калвани, Мазини (Зербин, 65), Квернадзе (Маттео Чикелла, 65), Шмид, Кало, Геджемис, Раймондо.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аталанта Аталанта
  • Frosinone Frosinone
  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар