Live
3
Ўзбек

Аморим «Милан» тарихидаги ўзига хос натижани қайд этди

Футбол
19 октябр, 00:15
    6
Португалиялик мутахассис «россонери» бошқарувидаги дастлабки 7 та ўйинда мағлубиятга учрамади.
Аморим «Милан» тарихидаги ўзига хос натижани қайд этди
Фото: Getty Images
18.10.2026 FT Италия А серияси Милан Милан 3 : 2 Аталанта Аталанта

Италия чемпионатининг 7-турида «Милан» «Аталанта»ни қийинчилик билан 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Бу ғалабадан кейин португалиялик мураббий Рубен Аморим «россонери» бошқарувидаги дастлабки етти ўйинда мағлубиятга учрамади: жамоа тўрт марта ғалаба қозониб, уч бор дуранг ўйнади.

Шу тариқа, Аморим «Милан» тарихида А Сериядаги илк етти учрашувида мағлуб бўлмаган учинчи мураббий бўлди. Бунгача бундай натижага 1955 йилда Эктор Пуричелли уч ғалаба ва тўрт дуранг, 1963 йилда Луис Карниля эса тўрт ғалаба ва уч дуранг билан эришганди.

А Серия кейинги турида «Милан» сафарда «Удинезе» билан ўйнайди. Учрашув 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Аталанта Аталанта
  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар