Италия чемпионатининг 7-турида «Комо» сафарда «Фиорентина»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
32-дақиқада Маттиа Либерали ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Николас Пас меҳмонларнинг иккинчи голини урди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Марин Понграчич «Фиорентина»нинг жавоб голини киритди.
57-дақиқада Анастасиос Дувикас «Комо»нинг учинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Комо» 14 очко билан турнир жадвалида юқорилаш имкониятига эга бўлди. «Фиорентина» эса 4 очко билан 17-ўринда қолди.
А Серия. 7-тур
Фиорентина — Комо 1:3
Голлар: Понграчич 45 — Либерали 32, Пас 36, Дувикас 57.
Фиорентина: Де Хеа, Хименес (Додо, 69), Виери (Валдепенас, 64), Драгушин, Понграчич, Педро Гонсалвеш (Нёнто, 63), Мастантуоно (Брешианини, 69), Ндур (Бету, 79), Фажоли, Нжие, Пеллегрино.
Комо: Бутез, Чалоба (Рамон, 14), Валле (Кайки, 46), Смолчич, Кемпф, Пас (Перроне, 61), Да Куня (Риччи, 83), Либерали (Камбвала, 83), Миля, Какере, Дувикас.