Италиянинг «Комо» клуби бош мураббийи Сеск Фабрегас Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-турида Нидерландиянинг «Фееноорд» жамоасига қарши кечган ва 2:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган баҳс ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларини УEФА расмий сайти Ziggo Sport'га таяниб келтирди.
«Улар биздан кучлироқ эди. Бутун баҳс давомида эмас, аммо энг муҳим дақиқаларда устунлик қилишди. Менимча, биз ҳам рақиб билан деярли бир хил миқдорда вазиятлар яратдик, бироқ улар бироз яхшироқ ташкил этилган ҳолда ҳаракат қилишди», — деди Фaбрегас.
Мутахассис Чемпионлар Лигасида сафарда ўйнаш ҳар қандай рақибга қарши мураккаб вазифа эканини таъкидлади. Айниқса, ўз мамлакати чемпионатида ғалабаларга ўрганиб қолган ва ўйинни назорат қилишга интиладиган жамоаларга қарши курашиш қийинлигини қайд этди.
«Биз олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. Ҳали устида ишлашимиз ва ўрганишимиз керак бўлган жиҳатлар кўп», — дея қўшимча қилди «Комо» устози.
Маълумот учун, «Фейеноорд» — «Комо» баҳсида нидерландияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида голларни Зехиел, Ҳож Муссо ва Санчес киритди, меҳмонлар таркибида эса Диао ҳамда Дувикас гол урди.