15-17 октябр кунлари Суперлигада 24-тур баҳслари ўтказилади. Марказий тўқнашув Наманганда «Навбаҳор» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши шубҳасиз.
Бундан ташқари, қолган ҳар бир жуфтлик ҳам ўзига яраша кескин курашларга бой ўтади. Футболимиз собиқ юлдузи ҳисобланган Жаъфар Ирисметов айнан 24-тур олдидан жамоаларнинг имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
15 октябр
19:00. Андижон — Қизилқум
— Иккала жамоа турнир жадвалида ўрта поғоналарда курашишяпти. Бу қизиқ ўйин бўлади. Ўйлашимча, «Андижон» минимал ҳисобда ғалаба қозонади. Чунки «Андижон» анчадан бери мухисларини хурсанд қила олмаяпти. Шу боис майдон эгалари бу сафар ғалаба билан мухлисларини хурсанд қилади.
19:00. Машъал — ОКМК
— Тўғрисини айтсам, «Машъал» охирги пайтларда руҳий чуқурликка тушиб қолишди. ОКМК ютади, деб ўйлайман. 2:0 ёки 2:1. ОКМК бу учрашувда фаворит. «Машъал» руҳий томонлама ҳам про лигага тушиб кетди.
16 октябр
19:00. Бунёдкор — Сўғдиёна
— Фикримча, бу ерда «Сўғдиёна» фаворит. Лекин «Бунёдкор» ҳам жиддий курашишга ҳаракат қилади. Боз устига бу Иван Бошковични собиқ клуби ҳисобланади. Яхши ўйин кутамиз. Назаримда, дуранг бўлади, деб ўйлайман.
19:00. Қўқон-1912 — Нефтчи
— Менимча, аниқ «Нефтчи» ютса керак. Нимагаки, улар ҳар томонлама кучли. Бу дерби. «Нефтчи» ҳам уйида ўйнагандек ўйнайди. Мухлислар стадионни тўлдиришади. Шу боис фарғоналиклар ғалаба қозонади.
19:00. Сурхон — Хоразм
— Иккита тахминан бир хил клублар. Охирги ўйинда «Хоразм»ни «Нефтчи» майдонида ўтказган ўйинини кўрдим, жуда яхши таассурот қолдирди. Бу ўйинда дуранг бўлса керак. Айтганимдек, деярли иккита бир хил жамоалар.
17 октябр
18:00. Локомотив — Насаф
— «Насаф»ни яхши ўйин кўрсатади, деб ўйлаймиз. Бироқ «Локомотив»ни охирги кўрсатган ўйинидан келиб чиқсак, бу ерда жуда қизиқарли учрашув бўлади. «Локомотив» минимал ҳисобда ғалабага эришса керак. Албатта, «Насаф» ҳам охирги турларда яхши таассурот қолдиряпти.
19:00. Динамо — Бухоро
— Бу ҳам дербига ўхшаган, иккита қўшни жамоалар ўйнашади. Яхши беллашув бўлади. «Динамо»нинг қўли баланд келса керак. Самарқандликлар хавфли зонага яқин турибди. Улар охирги турларда ютиши қийин бўлиб кетяпти. Шу сабабли «Динамо» ғалаба учун максимал даражада ҳаракат қилади.
19:00. Навбаҳор — Пахтакор
— Менимча, тур ўйини. Охирги пайтларда иккала жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатишяпти. Қайсидир жамоага ташаббусни бериш жуда қийин. Шу боис ушбу қарама-қаршиликда назаримда кучлар тенг келса керак. Деярли бир хил жамоалар. «Пахтакор» нисбатан кучли бўлиши мумкин. Лекин «Навбаҳор» уйида ўйнаётгани учун балки дуранг кузатилиши мумкин.