Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов ноябрда Россия миллий жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича музокаралар кетаётганини маълум қилди.
«Россия футбол иттифоқи билан алоқадамиз ва келишувга яқинмиз. Ҳозир Россия ҳамда Саудия Арабистони билан музокара олиб боряпмиз», — деди Аҳмедов Sport24 нашрига берган интервюсида.
Унинг айтишича, Саудия Арабистони билан баҳс Риёдда ўтиши режалаштирилган. Бироқ Ўзбекистон томони хавфсизлик сабабли ўйинни Тошкентга кўчирмоқчи. Саудияликлар ҳозирча бунга рози эмас.
«Саудия Арабистони билан келиша олмасак, катта эҳтимол билан Россияга қарши ўйнаймиз. Учрашув жойи очиқ қолмоқда. Барча тафсилотларни Фабио Каннаваро билан муҳокама қилишимиз керак», — деди у.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий жамоаси сўнгги FIFA кунлари доирасида Эронни 3:1, Сурияни 4:1 ҳисобида енгиб, Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади