Бугун
53
Ўзбек

ОЧЛ-2. «Насаф»нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда Кувайт клуби ғалаба қозонди, «Аркадағ»да мағлубият

Футбол
14 октябр, 16:29
3 та гуруҳда 2-тур якунига етди.
ОЧЛ-2. «Насаф»нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда Кувайт клуби ғалаба қозонди, «Аркадағ»да мағлубият
Foto: Al Jazira
14.10.2026 FT Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Аль-Джазира Аль-Джазира 2 : 1 Arkadag Arkadag

Осиё Чемпионлар лигаси-2 мусобақасида 2-тур баҳслари давом этмоқда.

«Насаф» (1) ўрин олган А гуруҳида «Ал Кувайт» (3) ўз уйида «Ал Холидия»дан (1) устун келиб, 2-ўринга кўтарилди. Авввалроқ Қарши клуби «Ал Ваҳда»га (6) имкониятни бой берганди.

Б гуруҳида «Ал Жазира» (4) Туркманистон чемпиони «Аркадағ»дан (3), «Ал Муҳаррақ» (3) «Гол Гоҳар»дан (1) устун келди.

С гуруҳида «Ат Таъавун» (4)
«Ар Райян»ни (3), «Ал Файсали» (3) «Ан Наҳда»ни (1) мағлуб этди.

ОЧЛ-2. 2-тур. 14 октябр
А гуруҳи
Ал Кувайт — Ал Холидия 3:1

Голлар: Ал Ҳарби (45+1), Носир (65 пеналти, 90+6) — Морейра (80).

Б гуруҳи
Ал Жазира — Аркадағ 2:1

Голлар: Малком (55, пеналти), Мужкич (90+6) — Башимов (66).

Ал Муҳаррақ — Гол Гоҳар 2:0
Голлар: Артур (48, пеналти), Тобарес (90+4).

С гуруҳи
Ат Таъавун — Ар Райян 2:1

Голлар: Ал Кувайкиби (19), Ал Баҳрауи (38) — Ал Ганеҳи (32).

Ал Файсали — Ан Наҳда 2:0

Голлар: Аҳоуа (30), Эрсан (76).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Джазира Аль-Джазира
  • Arkadag Arkadag
  • Осиё Чемпионлар Лигаси 2 Осиё Чемпионлар Лигаси 2
Бугунги янгиликлар