Суперлиганинг 24-тури бошланди. Андижонда майдон эгалари «Қизилқум» жамоасини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиндан кейин «Андижон» бош мураббийи Ислом Аҳмедов матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Биринчи ўринда мухлисларимиздан узр сўраймиз. Жуда аламли мағлубият бўлди. Очиғи, бу жамоани қабул қилганимиздан бери футболчилар майдонда фақат натижа учун эмас, чиройли футбол намойиш қилиш орқали натижа кўрсатиш йўлида ишлаб келаётгандик. Қаердадир техник хатолар бизга қимматга тушди. Бугун ҳам бир дона хатоимиз, рақибга ўзимиз пас орқали чиқиб кетамиз деб шу вазиятни яратиб бердик, бу қимматга тушди. Биз ҳам кўплаб имкониятлар яратдик. Рақиб эса натижани ушлаб қолиш учун ўйнади. Ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик.
- Мартин Боакени майдондан олиниши, ҳисобни тенглаштириш ёки ғалаба қозониш учун ўрнига яна бошқа ҳужумчи қўшиб тактикани ўзгартирса бўлмасмиди?
- Бизда яққол иккита ҳужумчи бор эди, майдонда. Булар – Рустам Турдимуродов ва Мартин Боаке. Рақиб зич ўйнагандан кейин бўйдор ҳимоячилари сабабли ҳаводан паслар ўтмади. Шу боис Драган Черанни туширдик. Чунки унда креатив паслар бор эди. Ер билан ўйналганда Турдимуродов кўпроқ пастдаги тўпларни яхши назорат қилиши ҳисобига уни сақлаб қолгандик.
- Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтира олишмади...
- Ўйинни кўриб чиқамиз. Кимнидир айбдор қилиш нотўғри. Натижа учун мураббий жавобгар. Балки футболчиларга нима хоҳлаётганимизни етарлича тушунтириб бера олмагандирмиз. Кўриб чиқиб таҳлил қиламиз ва хатолар устида ишлаймиз.
- «Андижон» мухлислари Ўзбекистонда етакчи, қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам энг яхшиси. Бундай мухлислари бор жамоа ғалаба қозонишга ҳақли. Лекин кетма-кет мағлубиятлардан сўнг мураббийлар штабида истеъфо масаласи кўриб чиқилмадими?
- Буни раҳбарият ҳал қилади. Агар шу нарса жамоага ёрдам берадиган бўлса, кейинчалик ғалабаларга замин бўлса аризани ёзаман. Мен Андижон фарзандиман шу ерда ўсиб улғайдим, нон тузини едим. Жамоамиз ғалабаси учун мураббийлар штаби билан бир кун ҳам дам олмасдан боримизни бериб ишладик. Агар менинг истеъфоим жамоага фойда келтирса ҳозироқ ариза ёзишга тайёрман.
- Жароҳат олган легионерлар ўз юртларига бориб даволаниб келишяпти. Бизда ҳам тиббиётда малакали шифокорлар бор. Шу ерда қолиб даволанишса бўлмайдими?
- Асосан грузиялик ўйинчиларимиз жароҳат олишди. Ўз юртида мутахассиси бор экан. Унга кўриниб, кўнглини хотиржам қилиш учун бориб келишга рухсат сўрашяпти. Раҳбарият билан маслаҳатлашган ҳолда рухсат беряпмиз», - дея Аҳмедовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Ислом Аҳмедов: «Бир дона хатоимиз қимматга тушди»
Эксклюзив
15 октябр, 15:17
Аҳмедов матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Фото: Андижон ПФК
15.10.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Андижон
0
:
1
Кизилкум