Live
3
Ўзбек

Барколя ЕЧЛда ҳафта қаҳрамони деб топилди

Футбол
15 октябр, 11:33
Мерсисайдликлар футболчиси ЛАСКга қарши баҳсда ҳет-трикка эришди.
Барколя ЕЧЛда ҳафта қаҳрамони деб топилди
Фото: Getty Images

Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси маълум қилинди.

Унга кўра, «Ливерпул» яримҳимоячиси Брэдли Барколя ҳафта қаҳрамони деб топилди. Франциялик 24 ёшли футболчи Австриянинг ЛАСК жамоасига қарши баҳсда (6:3) учта гол уриб, ҳет-трикка эришди.

Мухлислар овоз бериш натижасига кўра, Барколя «Брюгге» форварди Николо Тресолди, «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ва «Барселона» вингери Ламин Ямалдан кўпроқ овоз йиғди.

Эслатиб ўтамиз, Барколя ёзда «Ливерпул» cафига келиб қўшилди. Инлиз клуби унинг трансфери учун 150 миллион евро сарфлади. Брэдли жамоаси билан 2032 йилнинг ёзига қадар битим имзолади. Мерсисайликлар сафида барча турнирлар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар