Лисандро Мартинес «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши мумкин. Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлинганидан кейин аргентиналик ҳимоячи клуб раҳбариятини кескин танқид қилганди.
Тhe Athletic нашри маълумотига кўра, Мартинес «Манчестер Юнайтед» билан шартномани узайтириш ниятида эмас. Айни вақтда клуб раҳбарияти ҳам футболчининг келишувини узайтириш бандини фаоллаштириш қанчалик мақсадга мувофиқ эканини муҳокама қилмоқда.
Маълумот учун, Мартинеснинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2026/27 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Келишувда уни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.