Live
3
Ўзбек

Рафиня «ПСЖ»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин

Футбол
15 октябр, 10:00
«Барселона» сардори халқаро танаффус вақтида олган жароҳатидан кейин сафга қайтишга тайёр.
Рафиня «ПСЖ»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин
Foto: Getty Images
20.10.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ - : - Барселона Барселона

«Барселона» сардори Рафиня Бразилия миллий жамоаси ихтиёрида бўлган вақтида жароҳат олганди. Шу сабабли бразилиялик вингер каталонияликларнинг «Хетафе» ва «Галатасарой»га қарши баҳсларини ўтказиб юборди.

Тhe touchlinе Бразилиянинг ТNТ телеканали филиалига таяниб хабар беришича, Рафиня Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ»га қарши ўйинда «Барселона»га ёрдам беришга тайёр бўлади. Баҳс 20 октябр, сешанба куни Францияда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Рафиня 2026/27-йилги мавсумда «Барселона» сафида саккизта баҳсда майдонга тушган. Манбада бразилиялик футболчининг ушбу ўйинларда 14 та гол уриб, яна учта голли узатмани амалга оширгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, манба хабарига кўра, «Барселона» ушбу мавсумда ўтказган ўнта баҳснинг барчасида ғалаба қозонган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Барселона Барселона
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар