Live
4
Ўзбек

Рюдигер: «Реал» айнан шундай ўйнаши керак»

Футбол
15 октябр, 07:45
Мадридликлар ҳимоячиси «Рома»га қарши баҳсдаги ғалаба тўпини киритганидан хурсанд эканини айтди.
Рюдигер: «Реал» айнан шундай ўйнаши керак»
Foto: Getty Images
14.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Рома Рома 3 : 4 Реал Мадрид Реал Мадрид

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер Чемпионлар лигаси умумий босқичининг иккинчи турида «Рома» устидан қозонилган сафардаги 4:3 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди. Немис футболчиси муҳим уч очкони қўлга киритган жамоасининг ўйинидан мамнунлигини таъкидлади.

«Кучли рақибга қарши баҳсда муҳим уч очкони қўлга киритдик. Мезбонлар яхши ўйнашди ва хатоларимиздан фойдаланишди. Бироқ якунда вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлдик. «Реал» айнан шундай ҳаракат қилиши керак. Ғалаба тўпини киритганимдан хурсандман. Бу вазиятда турли ҳис-туйғуларни бошдан кечирдим. «Рома»— қалбимда абадий қоладиган клуб», — дея Рюдигернинг сўзларини УEФА матбуот хизмати келтирмоқда.

Маълумот учун, Рюдигер 2015–2017 йилларда «Рома» шарафини ҳимоя қилган. Шу сабабли ушбу клуб немис футболчиси учун алоҳида аҳамиятга эга.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар