Баҳодир Жалолов 17 октябр куни Лондон шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ҳамюртимизга британиялик Соломон Дакрес рақиблик қилади.
Жалолов профессионал рингда ҳозиргача 17 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Боксчи 15 та ғалабасини нокаут эвазига қўлга киритган. Дакрес ҳисобида эса 10 та ғалаба, битта мағлубият ва учта нокаут мавжуд.
Ушбу бокс оқшомининг марказий жангларидан бирида Даниел Дюбуа ва Фабио Уордли ўзаро тўқнаш келади. Дастурдан бошқа қизиқарли қарама-қаршиликлар ҳам ўрин олган.
Маълумот учун, Жалолов профессионал фаолиятида ҳали мағлубиятга учрамаган.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов икки карра Олимпия чемпиони ҳисобланади.
