Бугун
53
Ўзбек

«Ливерпул» қишда мексикалик яримҳимоячини сотиб олиши мумкин

Футбол
15 октябр, 07:15
Теamtalk хабарига кўра, мерсисайдликлар 18 ёшли Хилберто Мора учун «Арсенал» билан рақобатлашмоқда.
«Ливерпул» қишда мексикалик яримҳимоячини сотиб олиши мумкин
Foto: Getty Images

«Ливерпул» қишки трансфер ойнасида Мексиканинг «Тихуана» клуби яримҳимоячиси Хилберто Морани ўз сафига қўшишга уриниши мумкин. Теаmtalk маълумотига кўра, мерсисайдликлар раҳбарияти январ ойидаги трансфер ойнаси олдидан 18 ёшли футболчини сотиб олиш ҳаракатларини фаоллаштирмоқда.

Манбага кўра, «Ливерпул»нинг ушбу трансфердаги асосий рақиби Англиянинг амалдаги чемпиони Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳисобланади.

Мексиканинг «Тихуана» клуби эса ёш футболчисини сотишдан тахминан 35 миллион евро ишлаб олишни истамоқда.

Маълумот учун, Хилберто Мора Мексика чемпионатининг ушбу мавсумида еттита баҳсда майдонга тушиб, бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар