Live
2
Ўзбек

«Реал» уч нафар дарвозабонга қизиқмоқда

Футбол
15 октябр, 06:00
Мадрид клуби Давид Райя, Диогу Кошта ва Гиём Рест номзодларини ўрганмоқда.
«Реал» уч нафар дарвозабонга қизиқмоқда
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабонлар чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда. Fichajes хабарига кўра, «қаймоқранглилар» Лондоннинг «Арсенал» жамоаси посбони Давид Райяни ўз сафига қўшиш имкониятини ўрганмоқда.

Манбага кўра, мадридликлар рўйхатидан Португалиянинг «Порту» клуби дарвозабони Диогу Кошта ва Франциянинг «Тулуза» жамоаси вакили Гиём Рест ҳам ўрин олган.

Маълумот учун, Диогу Коштанинг шартномасида 60 миллион евролик товон пули белгиланган. Райяни трансфер қилиш эса 50 миллион евродан кўпроққа тушиши мумкин. «Тулуза» Рестнинг нархини тахминан 19 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Ла Лига 8-туридан кейин 18 очко билан турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Арсенал Арсенал
  • FC Porto FC Porto
  • Тулуза Тулуза
Бугунги янгиликлар