Бугун
53
Ўзбек

Флик «Барселона» тарихидаги энг юқори ғалаба фоизига эга мураббийга айланди

Футбол
15 октябр, 04:20
Немис мутахассиси каталонияликлар билан ўтказган баҳсларининг 77,17 фоизида ғалаба қозониб, Энрикедан ўзиб кетди.
Флик «Барселона» тарихидаги энг юқори ғалаба фоизига эга мураббийга айланди
Foto: Getty Images
13.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Галатасарай Галатасарай 1 : 4 Барселона Барселона

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клуб тарихидаги муҳим статистик кўрсаткич бўйича янги маррани забт этди. Barca Universal хабарига кўра, немис мутахассиси каталонияликлар сафида ғалабалар фоизи бўйича клуб тарихидаги энг яхши натижага эришди.

Флик бошқарувида «Барселона» ўтказган 127 та баҳснинг 98 тасида ғалаба қозонган, 10 марта дуранг ўйнаган ва 19 бор мағлубиятга учраган. Шу тариқа, унинг ғалабалар кўрсаткичи 77,17 фоизни ташкил этмоқда.

Аввалги рекорд Луис Энрикега тегишли эди. Испаниялик мутахассис «Барселона» билан 76,24 фоизлик ғалаба кўрсаткичига эришган.

Маълумот учун, Флик 2024 йил ёзидан буён «Барселона»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа барча мусобақаларда 127 та баҳс ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-турида сафарда «Галатасарой»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Каталонияликлар навбатдаги баҳсини 17 октябр куни Ла Лига 9-тури доирасида «Бетис»га қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Галатасарай Галатасарай
  • Барселона Барселона
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар