«Барселона» яримҳимоячиси Ламин Ямал ҳар бир баҳсда гол уришга интилишини таъкидлади. Испаниялик футболчининг сўзларини Тhe Touchlinе саҳифаси келтирди.
«Менда доимо гол уриш истаги бор. Ҳар доим бунга чанқоқ бўламан. Ким нима деса десин, менга фарқи йўқ. Ўз услубимни ва ўзлигимни йўқотмаган ҳолда йўлимда давом этаман», — деди Ямал.
Каталонияликлар сўнгги баҳсини Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-тури доирасида сафарда Туркиянинг «Галатасарой» клубига қарши ўтказди. Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари 1:4 ҳисобида ортда бораётган рақиб устидан иродали ғалабага эришди. Ямал эса ушбу беллашувда гол ура олмади.
Маълумот учун, «Барселона» навбатдаги баҳсини Испания чемпионати доирасида Севилянинг «Бетис» клубига қарши ўтказади.