Бугун
61
Ўзбек

Кейн Чемпионлар Лигасида ван Нистелройнинг рекордини янгилади

Футбол
14 октябр, 02:40
    1
«Бавария» ҳужумчиси мусобақадаги голлари сонини 57 тага етказиб, нидерландиялик собиқ футболчидан ўзиб кетди.
Кейн Чемпионлар Лигасида ван Нистелройнинг рекордини янгилади
Foto: Getty Images
13.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Viking Viking 3 : 3 Бавария Бавария

«Бавария» марказий ҳужумчиси Ҳарри Кейн Чемпионлар Лигаси умумий босқичи доирасида Норвегиянинг «Викинг» клубига қарши кечган баҳсда дубл қайд этди. Сермаҳсул беллашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ушбу икки гол эвазига англиялик ҳужумчи Чемпионлар Лигасидаги голлари сонини 57 тага етказди. Шу тариқа, Кейн Мадриднинг «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» клубларида ҳам тўп сурган нидерландиялик собиқ ҳужумчи Руд ван Нистелрой натижасидан ўзиб кетди. Ван Нистелрой ҳисобида 56 та гол бор.

Маълумот учун, Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Кейн германиялик Томас Мюллер билан 8–9-ўринларни бўлишиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурар португалиялик Криштиану Роналду ҳисобланади. Унинг ҳисобида 140 та гол мавжуд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Viking Viking
  • Бавария Бавария
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар