«Милан» ҳимоячиси Маттео Габбия чап сон мушаги жароҳати ва пайнинг қисман шикастланиши сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди. Тиббий текширувлар футболчининг жароҳатини тасдиқлаган. Бу ҳақда derbyderbyderby.it хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчининг тикланиши учун икки хил йўл кўриб чиқилмоқда. Биринчиси — дам олиш ва реабилитацияни ўз ичига олган консерватив даволаш усули. Бу ҳолатда тикланиш муддати қисқароқ бўлиши мумкин, аммо натижа бўйича кафолат камроқ. Иккинчи вариант эса жарроҳлик амалиёти бўлиб, у жиддийроқ тиббий аралашувни талаб қилади.
Габбия ижтимоий тармоқларда ҳам мурожаат эълон қилиб, оиласи, дўстлари ва жамоадошларига кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. У имкон қадар тезроқ «Сан-Сиро» майдонига қайтишга ваъда берди.
Маълумот учун, ушбу жароҳат «Милан» ҳимоя чизиғидаги муаммоларни янада кучайтириши мумкин.