«Барселона» бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик қўл остида навбатдаги йирик ғалабасини қўлга киритди. Каталонияликлар Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг иккинчи турида «Галатасарой»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Sports.ru маълумотига кўра, бу Флик бошқарувидаги «Барселона»нинг барча мусобақаларда ўтказилган 127 та баҳсдаги 44-йирик ғалабаси бўлди. Бунда жамоанинг камида учта гол фарқи билан қўлга киритган зафарлари ҳисобга олинган.
Маълумот учун, Флик қўл остида «Барселона» «Валенсия»ни тўрт марта, «Атлетик», «Малёрка» ва «Севиля»ни эса уч мартадан йирик ҳисобда мағлуб этган. Шунингдек, каталонияликлар «Реал», «Жирона», «Вилярреал» ва «Хетафе» устидан иккитадан шундай ғалабага эришган.
Эслатиб ўтамиз, Флик бошқарувидаги «Барселона»нинг энг йирик ғалабалари қаторига «Валядолид» устидан 7:0, «Нюкасл» устидан 7:2 ҳамда «Олимпиакос» устидан 6:1 ҳисобидаги зафарлар ҳам киради.