Бугун
40
Ўзбек

«Биз яхши ўйнадик, аммо бу осон бўлмади» — Флик «Галатасарой» устидан қозонилган ғалабаси ҳақида

Футбол
13 октябр, 22:15
    8
«Барселона» бош мураббийи Истанбулдаги баҳс осон кечмаганини, аммо жамоа вазиятни ўзгартира олганини таъкидлади.
«Биз яхши ўйнадик, аммо бу осон бўлмади» — Флик «Галатасарой» устидан қозонилган ғалабаси ҳақида
Foto: Getty Images
13.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Галатасарай Галатасарай 1 : 4 Барселона Барселона

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг иккинчи турида «Галатасарой» устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларини АS нашри келтирмоқда.

«Биз яхши ўйнадик, аммо бу осон бўлмади. Рақибда имконият бўлди, улар ундан фойдаланиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бироқ жамоамиз бунга муносиб жавоб қайтарди ва ўйинга қайтди. Чемпионлар Лигасидаги баҳслар доимо қийин кечади. Баъзан майдоннинг ҳужум зонасида тўғри қарорлар қабул қила олмадик. Шунга қарамай, ушбу стадионда, шундай муҳитда ғалаба қозонишга эришдик», — деди Флик.

Маълумот учун, Истанбулдаги баҳсда мезбонлар сафида Алексей Батраков 28-дақиқада ҳисобни очди. «Барселона» Жоау Канcелу, Лопес, Гордон ва Адейемининг голлари орқали жавоб қайтариб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Галатасарай Галатасарай
  • Барселона Барселона
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар