«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоанинг Ҳанс-Дитер Флик қўл остида намойиш этаётган футболига юқори баҳо берди. Унинг сўзларини Тhe Touchlinе нашри келтирмоқда.
«Барселона» Европа ва дунёдаги энг яхши футболни намойиш этмоқда! Биз томошабоп футбол кўрсатамиз. Одамларга ёқадиган, завқ бағишлайдиган ўйин намойиш этяпмиз. Футбол мухлислари ва «Барса» ишқибозлари жамоамизнинг ўйин услубидан завқланмоқда», — деди Лапорта.
Маълумот учун, «Барселона» Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг иккинчи турида Истанбулда «Галатасарой» меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 13 октябр, сешанба куни бўлиб ўтади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади