Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Тиаго Питарч қишки трансфер ойнасида бошқа жамоага ижарага кетиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Diario AS хабар бермоқда.
Манбага кўра, 19 ёшли футболчи агар асосий жамоадаги ҳолати яхшиланмаса ва етарли ўйин амалиётига эга бўлмаса, январ ойида вақтинча клубини алмаштиришга тайёр. Ҳозирча Жозе Моуринио Тиагога имконият бермаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Питарч ўтган йили Алваро Арбелоа қўл остида асосий жамоа ўйнаган. Бу вақт ичида 16 та учрашвда майдонга тушганди.
Аввалроқ футболчига «Фулҳэм» жамоаси томонидан қизиқиш бўлганди. Бироқ Мадрид клуби эса ушбу трансферга қаршилик қилганди.