«Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарси 2026/2027 йилги мавсум UEFA Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-тури доирасидаги «Галатасарой»га қарши ўйин олдидан «Реал»нинг Испания чемпионати 8-туридан ўрин олган «Вилярреал»га (1:0) қарши баҳсдаги ҳакамликдан норозилиги ҳақидаги шикоятларига муносабат билдиришдан тийилди.
«Мени «Реал»нинг ҳакамлик борасидаги шикоятлари қизиқтирмайди. Клубимиздан ташқарида содир бўлаётган воқеаларга унчалик эътибор қаратмаймиз», — дея Кубарсининг сўзларини келтиради AS нашри.
«Галатасарой» ва «Барселона» ўртасидаги беллашув 13 октябр куни Истанбулдаги «РАМС Парк» стадионида бўлиб ўтади. Баҳсни италиялик ҳакам Марко Гуида бошқариб боради.
Кубарси: «Реал»нинг ҳакамлик борасидаги шикоятлари қизиқтирмайди»
Футбол
13 октябр, 07:42
«Барса» ҳимоячиси Мадрид клубининг шикоятларига муносабат билдиришдан тийилди.
Foto: Getty Images