«Лилл» бош мураббийи Давиде Анчелотти Бразилия яримҳимоячиси Бруно Гимараэс ва ҳимоячиси Габриэл дос Сантосни миллий жамоанинг муҳим футболчилари деб атади.
37 ёшли мутахассис 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида отаси Карло Анчелотти билан биргаликда Бразилия миллий жамоаси мураббийлар штабида ишлаган ва ушбу футболчилар билан ҳамкорлик қилган.
«Биз биргаликда ажойиб тажриба орттирдик ва қисқа вақт ичида яхши муносабатлар ўрнатдик. Ахир Жаҳон чемпионати жуда тез ўтиб кетади. Улар — миллий жамоа лойиҳасининг асосий футболчилари, келажакда намунага айланадиган истеъдодлардир. Мен уларга нисбатан катта ҳурмат ҳис қиламан», — деди кичик Анчелотти Sky Sport Italia нашрига берган интервюсида.
Ҳар икки футболчи клуб миқёсида «Арсенал» таркибида ҳаракат қилади. Лондонликлар 13 октябр оқшомида Чемпионлар лигаси доирасида «Лилл»га қарши майдонга тушади.
