«Арсенал» жамоа етакчилари яримҳимоячилар Деклан Райс, Мартин Эдегор ва ҳимоячи Юрриен Тимбер билан шартномаларни узайтириш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, «тўпчилар» бир неча ойдан буён уч футболчи билан янги битимлар борасида мулоқот қилмоқда. Ҳозирча шартномалар имзоланмаган, бироқ клуб раҳбарияти ушбу масалани ноябр ойидаги халқаро танаффус даврида ҳал қилишга умид қилмоқда.
Қайд этилишича, томонлар келишувга эришиш учун фақат якуний тафсилотларни келишиб олиши керак. Ўз навбатида Райс, Эдегор ва Тимбер жамоада узоқ вақт қолишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Микел Артета жамоаси Англия Премер-лигасининг олтита туридан кейин 15 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасидан жой олган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади