«Рома» қанот ҳимоячиси Уэслига трансфер бозорида талабгорлар етарлича, деб хабар бермоқда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали.
Манбага кўра, бразилиялик футболчига Лондоннинг «Арсенал» ва «Тоттенҳем» шунингдек, «Ливерпул» клублари қизиқиш билдирмоқда. Рим клуби эса футболчини жамоада сақлаб қолмоқчи.
Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 23 ёшли бразилияликнинг актуал трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, А Серия янги мавсумида ўтказилган бешта ўйиндан сўнг «Рома» 13 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.