Live
9
Ўзбек

А Серия бу мавсумида илк бор 0:0 ҳисоби қайд этилди

Футбол
11 октябр, 10:05
Бунгача ўтказилган 53 та учрашувнинг барчасида камида битта гол урилган эди.
А Серия бу мавсумида илк бор 0:0 ҳисоби қайд этилди
Фото: Getty Images
11.10.2026 FT Италия А серияси Комо Комо 0 : 0 Рома Рома

А Сериянинг навбатдаги турида «Комо» ва «Рома» ўртасидаги учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Римликлар 53-дақиқада Дониэлл Мален четлатилгач, ўйиннинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди.

Қизиғи, бу натижа ушбу мавсумдаги илк голсиз дуранг бўлди. Бунгача ўтказилган 53 та учрашувнинг барчасида камида битта гол урилган эди.

Қайд этилишича, А Серияда 1949 йилдан буён илк бор мавсумнинг 54-ўйинига қадар 0:0 ҳисоби қайд этилмади. Ўшанда дастлабки голсиз дуранг 60-учрашувда кузатилган.

Айни пайтда «Рома» 14 очко билан турнир жадвалида иккинчи, «Комо» эса 11 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.

А Серия. 6-тур
Комо — Рома 0:0

Қизил карточка: Мален 53.

Комо: Бутес, Коуто, Рамон, Чалоба, Кайки, Какерет (Родригес, 66), Да Кунҳа (Батурина, 78), Перроне, Диао, Пас, Дувикас.
Рома: Голлини, Н'Дика, Эрмосо (Балерди, 60), Манчини, Де Рон, Коне, Уесли Франц, Молина (Ренш, 82), Пеллегрини (Зуле, 46), Мален, Дибала.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Рома Рома
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар