Live
15
Ўзбек

«Комо» — «Рома» баҳсида бош ҳакам алмаштирилди

Футбол
11 октябр, 08:25
Майдонда жароҳат олган Микаел Фаббри ўрнини тўртинчи ҳакам Симоне Соцса эгаллади.
«Комо» — «Рома» баҳсида бош ҳакам алмаштирилди
Foto: Getty Images
11.10.2026 FT Италия А серияси Комо Комо 0 : 0 Рома Рома

Италия чемпионати олтинчи туридан ўрин олган «Комо» ва «Рома» жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳакамлар таркибида ўзгариш юз берди. Иккинчи бўлим ўрталарида бош ҳакам Микаел Фаббри жароҳат олгани сабабли ўйинни давом эттира олмади.

Шундан сўнг, шу пайтгача тўртинчи ҳакам вазифасини бажараётган Симоне Соцса бош ҳакам сифатида иш бошлади. Фаббри эса тўртинчи ҳакам вазифасини бажаришга ўтди.

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас жароҳат олган ҳакамни қўл бериб қўллаб-қувватлади.

Ҳакам алмаштирилган вақтда ҳисоб 0:0 эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Рома Рома
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар