Live
16
Ўзбек

«Ман Сити» «Боруссия Д» футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
11 октябр, 09:10
«Шаҳарликлар» Дортмунд клубининг ёш юлдузига кўз тикмоқда.
«Ман Сити» «Боруссия Д» футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Матис Албертни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Маълум қилинишича, «шаҳарликлар» 17 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун расмий қадамларни ташлаган. Шунингдек, вазиятни АПЛнинг яна икки клуби «Арсенал» ва «Ливерпул» ҳам кузатиб бормоқда.

Қайд этиш лозим, Матис Алберт ўтган мавсумда Дортмунднинг «Боруссия» клуби асосий жамоасида дебют қилган. Футболчи АҚШ миллий жамоаси сафида тўртта учрашувда майдонга тушган ва сентябр ойида миллий жамоа учун илк голини урган.

Маълумот ўрнида, 2026/2027 йилги Бундеслига мавсумида Алберт ҳозиргача бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмаган. У «Боруссия Д»нинг дастлабки турдаги беллашувларида захирада қолган.

Аввалроқ «Манчестер Сити»дан молиявий қонунбузарликлар учун 60 очко олиб ташланиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Боруссия Д Боруссия Д
Бугунги янгиликлар