Live
16
Ўзбек

Туркия чемпионати. «Истанбул Башакшеҳир» меҳмонда «Коняспор» билан нурсиз дуранг ўйнади

Футбол
11 октябр, 09:18
    3
Элдор Шомуродов тўлиқ ўйнади, Аббосбек Файзуллаев эса баҳснинг сўнгги 10 дақиқасида майдонга тушди.
Туркия чемпионати. «Истанбул Башакшеҳир» меҳмонда «Коняспор» билан нурсиз дуранг ўйнади
Foto: Getty Images
11.10.2026 FT Туркия Суперлигаси Коньяспор Коньяспор 0 : 0 Истанбул Башакшaҳар Истанбул Башакшaҳар

Туркия чемпионатининг 7-турида «Коняспор» ўз майдонида «Истанбул Башакшеҳир» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов «Истанбул Башакшеҳир»нинг асосий таркибида майдонга тушиб, тўлиқ ўйнади. Аббосбек Файзуллаев эса 80-дақиқада Бертуг Йилдирим ўрнига майдонга тушди.

Ушбу натижадан сўнг «Истанбул Башакшеҳир» 8 очко билан 13-ўринга кўтарилди. «Коняспор» эса 5 очко билан 16-поғонада қолди.

Туркия чемпионати. 7-тур
Коняспор — Истанбул Башакшеҳир 0:0

Истанбул Башакшеҳир: Муҳаммед, Карбовник, Ба, Эмин Байрам, Саба Харебашвили (Ўмер Шаҳинер, 63), Умут Г., Кемен, Андреас Сков Олсен (Юсуф Сари, 63), Элдор Шомуродов, Брнич, Бертуг Йилдирим (Аббосбек Файзуллаев, 80).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Коньяспор Коньяспор
  • Истанбул Башакшaҳар Истанбул Башакшaҳар
  • Туркия Суперлигаси Туркия Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар