Суперлиганинг 23-турида ОКМК ўз майдонида «Навбаҳор» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Аҳмадулло Муқумжонов 2-дақиқадаёқ мезбонларни олдинга олиб чиқди. 40-дақиқада Ислом Маматказин ҳисобни тенглаштирди. 68-дақиқада Нодир Абдураззоқов ОКМКни яна олдинга олиб чиқди.
Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқалар кескин кечди. 87-дақиқада ОКМК футболчиси Абубакр Ризо Турдиалиев қизил карточка олди. 90+5-дақиқада «Навбаҳор» вакили Ваня Илич пеналтидан гол ура олмади, 90+7-дақиқада эса жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ҳам қизил карточка олди. 90+14-дақиқада Шоҳруҳ Абдураҳмонов пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
Ушбу натижадан сўнг ОКМК 36 очко билан 6-ўринда қолди. «Навбаҳор» эса 45 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.
Суперлига. 23-тур
ОКМК — Навбаҳор 2:2
Голлар: Муқумжонов 2, Абдураззоқов 68 — Маматказин 40, Абдураҳмонов 90+14 (пеналти).
Четлатишлар: Турдиалиев 87 (ОКМК), Кападзе 90+7 («Навбаҳор»).
ОКМК: Абдунабиев, Ўлмасалиев, Турдиалиев, Муқумжонов, Каримов, Папава, Собиржонов, Абдураззоқов, Сентоку, Ҳақназарий, Пешич.
Навбаҳор: Юсупов, Маматказин, Комилов, Раҳимжонов, Адҳамзода, Ҳамралиев, Абдураҳмонов, Жиянов, Холматов, Жалолиддинов, Норчаев.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади