Бугун
25
Ўзбек

Назорат учрашуви. ОКМК голлар шоусида «Сўғдиёна»дан устун келди

Футбол
5 октябр, 10:31
Беллашувда жами 6 та гол урилди.
Назорат учрашуви. ОКМК голлар шоусида «Сўғдиёна»дан устун келди
Фото: Сўғдиёна

FIFA кунлари муносабати билан ОКМК навбатдаги назорат ўйинида «Сўғдиёна» қарши майдонга тушди. Унда олмалиқликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Миржалол Қосимов шогирдлари сафида Иван Пешич дублни расмийлаштирди. Фариджон Абдуллаев ва Сиаваш Ҳақназари ҳам биттадан гол урди.

Олмалиқ клуб матбуот хизмати хабар беришича, томонларнинг ўзаро келишувига кўра, учрашув 35 дақиқадан иборат тўртта тайм форматида ташкил этилди ва ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди.

Ўртоқлик учрашуви
ОКМК — Сўғдиёна 4:2
Голлар:
Фариджон Абдуллаев, Сиаваш Ҳақназари, Иван Пешич (дубл) — Ойбек Нурматов, Зенан Займович
Биринчи ўйин таркиби: 1.Муҳаммад Убайдуллаев, 13.Эдлорбек Бегимов, 32.Сардорбек Тўлаганмирзаев, 15.Асрорбек Отахонов, 22.Саидафзалхон Аҳроров, 30.Аброр Саримсоқов, 26.Фариджон Абдуллаев, 21.Ҳазратжон Турсунқулов, 4.Миржамол Қосимов, 27. Урош Койич, 11. Али Абдураҳмонов
Иккинчи ўйин таркиби: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 44.Аброр Каримов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 19.Аҳмадулло Муқимжонов, 5.Гиорги Папава, 17.Нодирбек Абдураззоқов, 28.Ариҳиро Сентоку, 88.Сиаваш Ҳақназари, 10.Асадбек Собиржонов, 77.Iван Пешич

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • OKMK OKMK
  • Сўғдиёна Сўғдиёна
Бугунги янгиликлар