«Бавария» ва Ҳарри Кейн шартномани узайтириш бўйича музокараларда сезиларли олдинга силжишди. Бу ҳақда Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг хабар берди.
2029 йилгача мўлжалланган янги битимни имзолаш бўйича музокаралар якунига яқинлашмоқда. Томонлар сўнгги тафсилотларни келишиб олмоқда.
Кейннинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.
Маълумот учун, 33 ёшли инглиз ўтган мавсумда Бундеслигада 31 та ўйинда 36 та гол урганди. Бу мавсумда эса 4 та баҳсда 3 бор тўп киритди.
«Бавария» Кейн билан шартномани узайтиришга яқин
Футбол
5 октябр, 14:39
4
Томонлар музокаралар якунига яқинлашмоқда.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади