Лига 1дан ташқари барча топ-лигалар FIFA раҳбариятида ислоҳотлар ўтказишга чақирувчи баёнотга тайёргарлик кўрмоқда.
Sky News маълумотларига кўра, жума куни Англия Премер-лигаси, Бундеслига, Ла Лига ва А Серия халқаро футбол федерациясида ислоҳотлар ўтказишга чақирувчи қўшма баёнот эълон қилади. Бундан мақсади — «янада мустақил назоратни таъминлаш ва манфаатдор томонларга, жумладан, лигаларга қарор қабул қилиш жараёнида муҳим рол бериш».
Айни пайтда ушбу миллий чемпионатлар FIFA раҳбари Жанни Инфантинонинг истеъфосини талаб қиладими-йўқми, номаълум.
Таъкидланишича, топ-лигаларнинг бундай позицияси FIFA'нинг миллий жамоалар тақвимига оид сиёсати билан боғлиқ. Ўйинлар сонининг кўпайиши ва миллий жамоалар мусобақаларининг кенгайтирилиши эҳтимоли етакчи лигаларда хавотир уйғотмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябр ойида FIFPro, Европа клублар ассоциацияси ва Ла Лига FIFA'га қарши Европа Комиссиясига қўшма шикоят тақдим этганди.
Франциядан бошқа барча топ-лигалар FIFA'да ислоҳотлар бўлишини талаб қилади
Футбол
25 сентябр, 02:30
2
Бугун 4 та лига биргаликда қўшма баёнот эълон қилиши кутилмоқда.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади