Live
14
Ўзбек

«Барселона» Араухони ортга қайтармоқчи эмас

Футбол
25 сентябр, 11:57
Келишувда англияликлар футболчини 55 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш имкониятига эга.
«Барселона» Араухони ортга қайтармоқчи эмас
Фото: Getty Images

«Барселона» клуби ҳимоячиси Роналд Араухо ортга қайтармоқчи эмас. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Уругвайлик 27 ёшли футболчи ўтган ёзда ижара асосида «Ливерпул»га кўчиб ўтган. Келишувда англияликлар футболчини 55 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш имкониятига эга.

Ҳозирда «Барселона» Араухонинг «қизиллар»даги фаолиятини диққат билан кузатиб бормоқда. Бироқ каталонияликларнинг мақсади футболчини жамоага қайтариш эмас. Жамоа бош мураббийи Ҳанси Фликка бошқа услубдаги ҳимоячилар маъқул ва мутахассис уругвайлик футболчига келажак режаларида катта ўрин ажратмаяпти.

Маълумот учун, «Ливерпул» эса Араухони тўлиқ сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Бугунги янгиликлар