Live
14
Ўзбек

Анчелотти: «Эстевао «Челси»да умуман ўйнамаса ҳам, миллий жамоага чақиришда давом этаман»

Футбол
25 сентябр, 10:17
Бразилия бош мураббийи бу борада қарорини изоҳлади.
Анчелотти: «Эстевао «Челси»да умуман ўйнамаса ҳам, миллий жамоага чақиришда давом этаман»
Foto: Getty Images

Бразилия бош мураббийи Карло Анчелотти клубдаги ўйин амалиётидан қатъи назар, Эстеваони миллий жамоага чақиришда давом этишини маълум қилди.

«Челси»нинг 19 ёшли вингери бу мавсумда лондонликлар сафида барча турнирларда 6 та баҳсда майдонга тушди, аммо бирорта ўйинни ҳам тўлиқ ўтказмади.

«Эстевао ҳам бошқа ёш футболчилар каби биз учун жуда ва жуда муҳим. Ҳатто у клубида ўйнамаса ёки етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаса ҳам, уни миллий жамоага чақиришда давом этаман.

Гап шундаки, биз уни келажак учун ниҳоятда муҳим футболчи деб ҳисоблаймиз ва унга натижаларини яхшилаш имкониятини беришни хоҳлаймиз»
, — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради London Football.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар