Карло Анчелотти Винисиус Жуниорни рағбатлантиришнинг бир усулини топди.
Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи 26 ёшли вингердан машғулотлардаги гол бўлмаган ҳар бир зарбадан сўнг қўлга таяниб ердан туриш машқини бажаришни талаб қилмоқда. Янги жазо чораси видеога туширилган ва аллақачон бир неча бор қўлланган.
Винисиус «Реал» сафида барча турнирларда кетма-кет 6 та ўйиндан бери гол урмаяпти. Ҳужумкор футболчи сўнгги бор Ла Лиганинг биринчи турида «Реал Сосиедад»га (3:2) қарши баҳсда гол урган.
Анчелотти Винисиусни ҳар бир ноаниқ зарба учун жазолаяпти
Футбол
25 сентябр, 04:50
4
Бразилия бош мураббийи 6 ўйиндан бери гол уролмаётган футболчига машғулотларда «отжимания» буюрмоқда.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади