«Барселона» ҳужумчиси Рафиня яқинда бўлиб ўтадиган ўртоқлик баҳсларида Бразилия миллий жамоаси сафида 10-рақам остида майдонга тушади.
Янги рақамлар тақсимоти миллий жамоанинг 2030 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг янги циклини бошлаши доирасида амалга оширилди. Бу ҳақда UOL хабар берди.
2026 йилги мундиалда Рафиня 11-рақамда ўйнаганди, 10-рақам эса Неймарга тегишли бўлган. Эндрик ҳам рақамини ўзгартирди — у энди 19-рақам ўрнига 9-рақамда ўйнайди. Эстевао эса 20-рақам ўрнига 11-рақамни олди.
Винисиус Жуниор 7-рақамни, Бруно Гимараэс эса 8-рақамни сақлаб қолди.
Бугун, 25 сентябр куни Таунсвилл шаҳрида Австралияга қарши бўлиб ўтадиган ўйин Бразилия учун Жаҳон чемпионатидан кейинги илк ўйин бўлади. 29 сентябр куни «кенгурулар»га қарши яна бир учрашув ўтказилади. 3 октябр куни эса «селесао» Ҳиндистон миллий жамоасига қарши майдонга тушади.
Рафиня Бразилия миллий жамоасида Неймарнинг рақамини олди
Футбол
25 сентябр, 04:05
5
Эндрик ва Эстевао ҳам рақамини ўзгартирди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади