Live
1
Ўзбек

Олмонинг хизматлари АПЛнинг 6 та клубига таклиф қилинди

Футбол
25 сентябр, 13:16
    18
Футболчининг трансфер қиймати тахминан 70 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Олмонинг хизматлари АПЛнинг 6 та клубига таклиф қилинди
Фото: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Дани Олмо қишки трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда TeamTalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик 28 ёшли футболчининг агентлари унинг хизматларини «Челси», «Арсенал», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» жамоаларига таклиф қилган.

Ҳозирча расмий таклифлар йўқ, бироқ бир қатор инглиз клублари дастлабки қизиқиш билдиргани айтилмоқда.

Шунингдек, унга «Бавария» ҳамда Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирган.

Испаниялик ярим ҳимоячининг эҳтимолий кетиши «Барселона»га ҳимоя чизиғини кучайтириш учун қўшимча молия манбалари топиш имконини беради. Агар клуб Олмо билан хайрлашса, «Интер»дан Алессандро Бастонини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Футболчининг трансфер қиймати тахминан 70 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Ла Лиганинг ушбу мавсумида Дани 7 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

18 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар