Live
12
Ўзбек

Италия Суперкубоги ғолиби Миланда аниқланади

Футбол
25 сентябр, 12:41
Баҳс 22 декабр куни ўтказилади.
Италия Суперкубоги ғолиби Миланда аниқланади
Фото: Getty Images

Италия Суперкубоги учун «Интер» ва «Лацио» ўртасидаги учрашув 22 декабр куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда журналист Альфредо Педулла хабар берди.

А Серия Лигаси кенгаши мусобақа регламентини тасдиқлаган. Унга кўра, Суперкубок амалдаги Италия чемпионининг уй стадионида ўтказилиши керак. Шу тариқа, «Интер» ва «Лацио» ўртасидаги баҳс Миландаги «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, «Интер» ўтган мавсумда Италия чемпиони бўлиш билан бирга, мамлакат Кубогида ҳам ғолиб чиққан. «Лацио» эса сўнгги Кубок мусобақасида финалга қадар етиб борган.

Шунингдек, Италия Суперкубоги уч йилдан сўнг илк бор бир ўйинлик форматда ўтказилади. Сўнгги уч мавсумда соврин учун тўртта жамоа иштирокидаги формат қўлланилган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Наполи» ўтган мавсум ўз тарихида 3-бор Италия Суперкубогида ғалаба қозонганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Лацио Лацио
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар