«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву жамоа яримҳимоячиси Ҳоқон Чалхонўғли бўйича бир қарорга келган.
Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, руминиялик мутахассис Ҳоқонни жамоада қолишини истамоқда.
Қайд этилишича, туркиялик 32 ёшли футболчининг Милан клубидаги келажаги ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда.
Чалхонўғли ҳозирда «Интер» сафида йилига 6,5 миллион евро маош олади. Клуб раҳбарияти унга янги шартнома таклиф қилишга тайёр, бироқ янги келишувда футболчининг маоши камайтирилиши кўзда тутилмоқда.
Агар томонлар келиша олмаса, футболчи фаолиятини Туркияда давом эттириши ҳам мумкин.
Шунга қарамай, жамоа бош мураббийи хавбекни жамоанинг муҳим футболчилардан бири деб ҳисоблайди ва уни йўқотишни истамаяпти.
Бу мавсумда Ҳоқон Италия чемпионатида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Унинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.